Дин ва дунё: Шаккокликда айбланган қиз қандай аҳволга тушди?

Саҳар Табар сурати Фото муаллифлик ҳуқуқи Instagram
Image caption Саҳар Табар ўз юзини мана шундай кескин ўзгартирган.

Эронда Инстаграм юлдузига айланган қиз ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Тасним хабар агентлигига кўра, 22 яшар Саҳар Табар шаккоклик, зўравонликка ундаш ва ёшлар ахлоқини бузишга оид ҳаракатларда айбланади.

Бир йил олдин ўз юзини америкалик киноактриса Анжелина Жоллининг зомби кўринишида макияж қилган ва бу суратни интернетда чоп этганди.

Шундан кейин Саҳар Эрондан ташқарида ҳам танилиб кетди.

Айрим миш-мишларга кўра, у бу учун 50 марта косметик жарроҳлик қилдирган.

Лекин унинг кўплаб расмлари шунчаки компьютерда ўзгартирилган, дейилади.

Алоқадор мавзулар:

Маърифат Давлатова аёлларни нега яланғоч чизади?

Марказий Осиё: Эркакларни ғазабга солган беш аёл

Қайси хонанда ҳижобга кирди?

Саҳар ким?

Саҳарнинг Анжелина Жолли қиёфасидаги расми бир йил олдин шов-шув бўлганди.

Унинг ўта озғин жуссаси, бўртма ёноқлари, кўтарилган бурни ва шиширилган лаблари кўпчиликнинг эътиборини тортган.

Америкалик киноюлдуз қиёфасига кириш учун ўнлаб маротаба косметик жарроҳлик амалиёти ўтказгани ҳақидаги миш-мишлар эса унинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий аҳволи ҳақида хавотир уйғотганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Instagram
Image caption Саҳарнинг Инстаграм аккаунти ҳозир ўчирилди.

Саҳарнинг суратлари дунё бўйлаб тарқалиб, турли фикрларни уйғотаркан, у кўп расмлари аслида махсус макияж ҳамда фотошоп маҳсули эканига ишора этганди.

Шаккоклик айблови

Тасним хабарига кўра, бир фуқаро шикояти ортидан Саҳар ҳибсга олинди.

Унга ҳозир шаккоклик, зўравонликка ундаш, ноқонуний тарзда бировнинг мулкига эга чиқиш, Эрондаги Исломий кийиниш талабларини менсимаслик ва ёш авлод ахлоқини бузиш каби айбловлар қўйилмоқда.

Эронда интернет орқали машҳур бўлган ва ёки ноисломий кийинишни тарғиб этганлар жазоланади.

Саҳарнинг ҳибсга олиниши ҳозир ҳам Эронда, ҳам ташқарида норозиликлар уйғотмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek