Афғонистон ўзбеклари: сут пишириб сотиш даромадли бўлиб қолди

Нонуштага сутли тавом учун келган мижозлар Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Uzbek

Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрида сўнгги вақтларда кузатилаётган "тренд" дунёнинг бошқа бурчакларидаги ўзбекларни ҳам соғлом турмуш тарзига ундаши мумкин.

Авваллари тонгдан тушгача мозори-шарифликлар ёғли овқатларни ёқтирар эдилар.

Ҳозирга келиб сутли таомларни тановул қилиш кўпаймоқда, бу эса шаҳарнинг гавжум жойларида сут ва сутли овқатлар савдосини йўлга қўйган ўзбеклар учун даромадли бўлмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизматининг мухбири Ҳаёт Шайбон мозори-шарифлик Эваз Мурод ва Мамад Юнуснинг сут пишириб сотиш бизнеси, даромад ва шаҳарликларнинг сутли таомларга нисбатан муносабати ҳақида видео лавҳа тайёрлаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek