Коронавирус: икки ярим ҳафтада 41 ўлим. Тожикистонда нима бўлмоқда?

Тожикистонда

Сурат манбаси, Asia-Plus

Сурат тагсўзи,

Тожикистон коронавирус қурбонлари сони бўйича минтақада биринчи ўринда.

Тожикистонда илк коронавирус ҳолати расман тасдиқланганидан бир неча кун ўтиб, вирус юқтирганлар сони 1700 нафардан ошиб кетди.

Ҳар куни ўртача 200 бемор аниқланмоқда.

Қурбонлар сони эса мутасаддилар берган рақамларга кўра 41 киши. (18 май 2020 йил).

Шу асно Тожикистон коронавирусга боғлиқ ўлим ҳоллари бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди.

Бу жаҳондаги ўртача 1-2% кўрсаткичдан ҳам анча баланд деганидир.

Нега бу мамлакатда коронавирус ҳалокатли кечмоқда?

Тожикистон вирусни текшириш ва жиловлаш имконига эгами? Видео:

Одамлардан маълумот тўплайдиган бир мустақил вебсаҳифа коронавирусдан ўлганлар сони аслида 240 нафар, деб чиқди.

Бироқ ҳукумат бу хабарни рад этди ва вебсаҳифани блоклади.

Қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистондан фарқли тарзда Тожикистон анча вақт кескин чеклов ё карантин чоралари киритмаганди.

Турли мусобақа ва байрамлар ўтказилди, кўчадаги ҳаёт одатдагидек давом этди, жамоат транспорти ҳам ишлади.

Эндиликда Тожикистонда ўқув мусассасалари. масжидлар ва сартарошхоналарга оид қатор чекловлар киритилган.

Аммо аҳолининг ўзида ҳам хавотирлар кучайгани ёзилмоқда.

Мамлакат расмийлари кутилаётган Рамазон Ҳайити намози масжидларда ўқилмаслигини айтишди.

Тожикистонда вирус нега бу қадар жадал тарқалиб, ҳалокатли кечмоқда?

Мамлакатда коронавирусни аниқлаш ва жиловлаш имконлари қандай?

Би-би-си Ўзбек Хизмати видео лавҳасини ушбу саволларга жавоб топишга интилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek