Россия: Ҳукумат ўз режасини деб инсонлар ҳаётини хавфга қўйдими? Rossiya, koronavirus

Москва кўчасида дезинфекция

Сурат манбаси, SERGEI FADEICHEV/TASS

Карантин бекор бўлган куни Россияда Covid-19 қурбонларининг сони 3000 дан ошди. Бир кунда 8595 киши вирусни юқтиргани аниқланди. Covid-19 ташхиси қўйилган 171 инсон ҳаётдан кўз юмди, Москвада бу кўрсаткич 3000 дан ортди.

Куни кеча Москва ҳукумати карантин чораларининг кескин юмшатилишини эълон қилган эди. Давлат ҳукумати эса россияликларнинг чегарага чиқиб киришларига енгиллик берганди.

Хорижликлар ҳам кириши мумкин, фақат…

Сурат манбаси, DMITRY FEOKTISTOV/TASS

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Россияга кириш ва чиқиш бўйича ҳукуматнинг янги тартиби 6 июндан кучга кирган. Ҳужжатга кўра, Россия фуқаролари хорижга қаровга муҳтож яқинларини кўргани, даволаниш, иш ва ўқиш мақсадида чиқишлари мумкин.

Чет эл фуқаролари ҳам айрим шартлар асосида Россияга киришлари мумкин: Россия тиббиёт масканларида даволанишни режалаштираётган ёки бу ерда даволанаётган яқин қариндошларига қараш учун мамлакатга киришлари мумкин.

Белгиланган тартибга кўра, чегарадан ўтиш чоғида Россия соғлиқкни сақлаш вазирлиги расмийлаштирган, яқин қариндошининг саломатлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, васийлик ва яна талаб этиладиган зарур ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари бўлиши шарт.

Йиғин тақиқланади, аммо парад ўтказилади

Сурат манбаси, Москва шаҳри мэри Сергей Собянин пандемия пасайяпт

Сурат тагсўзи,

Москва шаҳри мэри Сергей Собянин пандемия пасайяпти, энди нормал ҳаётга қайтиш мумкин, деди

9 июндан Москвада ўзини яккалаш тартиби ва рақамли рухсатнома тартиби бекор қилинди. Март ойида фаолияти тўхтатилган ташкилотлар уч босқичда очилади. 9 июндан гўзаллик салонлари, ветеренар клиникалар, каршеринг хизматлари ишлай бошлади.

16 июндан стоматология клиникалари, кутубхоналар, риэлторлик корхоналари ва тамаддихоналарнинг ёзги айвонлари ишга тушади. 23 июндан эса ошхона, кафе, ресторанлар, болалар ва спорт майдончалари, фитнес клублар ва бассейнлар очилади.

Шу билан бирга Москвада ниқоб тартиби, жамоат транспорти ва дўконларда қўлқоп тақиш ҳам амалда сақланиб қолади.

Кинотеатрлар аввалгидек ишламайди, оммавий йиғинларга таъқиқ ўз кучида колади.

24 июн куни Москвада, Қизил майдонда Ғалаба паради ўтказилади. Эртаси кунидан бошлаб Россия конституциясининг янги таҳрири бўйича муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари бошланади. Овоз беришнинг асосий куни - 1 июл.

Москва карантин бекор қилинишига тайёрмиди?

Би-би-си шу савол билан бир неча вирусология олимларига мурожаат қилди. Уларнинг аксари ҳукуматнинг бу қарори анчайин таваккалчиликка асосланганини билдирди.

Жумладан эпидемиология ва микробиология институти вирусологи Анатолий Альштейн карантинни бекор қилиш қарори инсонлар саломатлигини ҳавфга қўйилишидан огоҳлантирди.

- Бундай қарорлар уч йўналишда қабул қилинади: тиббий, иқтисодий ва сиёсий. Тиббий йўналишга келсак, мен бу бўйича бекор қилишга арзирли бирон асос кўрмаяпман. Эпидемия давом этаяпти ва етарлича баланд кўрсаткичларда. Хавф йўқолгани йўқ. Аммо иқтисодий ва сиёсий мақсадлар эпидемияга қарши чораларни юмшатишга мажбур қилган кўринади, деди олим Альштейн.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek