Россия: Қорабулоқ шаҳар милицияси биноси ўнгида қўшалоқ портлаш

Портлашдан кўп ўтмай
Image caption Москва метросидаги портлашлар ортидан Шимолий Қафқозда вазият янада кескинлашди

Ўтган ҳафта Москва метросидаги портлашлардан сўнг, Шимолий Қафқозда вазият янада кескинлашган. Ингушетиянинг Қорабулоқ шаҳрида юз берган икки портлашда икки милиция ходими дохил бир неча инсон ҳалок бўлган.

Расмийларга кўра, худкуш ҳужумчи маҳаллий милиция идорасига киришида ўзини портлатиб юборган.

Орадан 40 дақиқа ўтмасдан, расмийларнинг айтишларича, иккинчи бомба, бино яқинида турган автомобилда портлатилган.

Кузатувчиалар сўнги портлашларга Россия ҳокимиятининг Шимолий Қафқозда юргизаётган қаттиққўл сиёсати туртки булганини айтишади.

Ингушетиядаги портлашларидан сўнг Шимолий Қафқозда хафсизлик чоралари янада кучайтирилди.

Россия ҳуқуқ тартибот мулозимларининг ишонишларича, Ингушетия, Доғистон ва Москва портлашлари бир-бирига узвий боғлиқ ва бу портлашлар мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга қаратилган.

Ҳуқуқ тартибот органларига кўра, Ингушетия ва Москва портлашларига алоқадор шахслар қўлга олинган ва ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида чечен бўлгинчилари раҳбари Доку Умаров интернетда тарқаткан видео-чиқишида Москва метросидаги полартлашлар унинг буйруғи билан амалга оширилганини билдирди.

Доку Умаров ҳужумлар Россия хавфсизлик кучларининг феврал ойида Чеченистонда ўтказган амалиётига жавобан, қассдан қилинганини айтди.

Бўлгинчилар раҳбари, шунингдек, россияликларни бу каби ҳужумлар шаҳару кўчаларида давом этиши билан ҳам огоҳлантиради.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Шимолий Қафқоздаги вазиятда исёнкорлар қатори Россия ҳокимияти юргизаётган қаттиққўл сиёсатни танқид этишмоқда.

Москвадаги "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракатининг раҳбари Лев Пономарев фикрича, Шимолий Қафқозда Россия хафсизлик кучлари олиб бораётган амалиётлар профессионалликдан йироқда.

"Россия хавфсизлик кучлари кўп ҳолларда бўлгинчиларга қарши ҳаққоний кураш олиб борилаётганини кўрсатиш учун тинч аҳоли вакилларини ўлдиришади. Шимолий Қафқозда тинч аҳолига нисбатан қатағонлар сиёсати кенг тарқалган. Соқол қўйган тинч фуқароларни "сен бўлгинчисан," деб қамаш, уларни ўлдириш ҳоллари жуда кўп учрайди. Бизнинг ташкилот Россия хавфсизлик кучларининг ўнларча, ҳатто юзларча тинч аҳолини ана шундай тўҳмат билан ўлдиргани ҳақида маълумотга эга. Шимолий Қафқозда тинч аҳолига нисбатан бундай зўравонлиглар, қасд олишга қарор қилганлар сафини кенгайтирган. Ноҳақ қамалган, ўлдирилганлар яқинлари қасд олиш мақсадида бундай даҳшатли жиноятларга қўл уришмоқда," дейди "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракати раҳбари Лев Пономарев.

Россия ҳукумати расмийлари ҳуқуқ ҳимоячилари даъволарини рад этишади.

Кремль расмийлари портлашлар ортида, "Россия яхлитлигини кўра олмайдиган душманлар", жумладан Шимолий Қафқоаз исломий исёнчилари турганини таъкидлашади.

Президент Медведев Москва метросидаги портлашлардан сўнг, Шимолий Қафқозда терроричиликни таг-томири билан йўқ қилиб ташлашини билдирди.

"Сўнги пайтларда терроризмга қарши курашда ижобий натижаларни қўлга киритдик. Энг жирканч бўлгинчиларни йўқ қилдик. Кўринишидан бу улар учун етарли эмас. Қандай бўлмасин, барчасини топиб, жазолаймиз," деб айтди президент Медведев. Москвадаги портлашлардан сўнг, экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари, Шимолий Қафқоздаги вазият яна 10 йил олдинги кескинлик гирдобига яқинлашганига ишора этишмоқда.

Қатор экспертлар фикрларича, охирги портлашлар Кремлнинг минтақада юритган сиёсати деярли бирор натижа келтирмаганини исботлаган.