Қозоғистондаги ўта ноёб оққуйруқларга нима қирон келтирмоқда?

Оққуйруқ
Image caption Оққуйруқларга юқумли пастерилез хасталиги қирон келтираётгани айтилади

Қозоғистонлик масъулларнинг айтишларича, эпидемия сабаб 12 мингга яқин оққуйруқ нобуд бўлган.

Бу Ер юзида мавжуд бўлган оққуйруқларнинг чорак қисми деганидир.

Шу сабабдан ҳам, оққуйруқлар буткул қирилиб кетиш хавфи остида бўлган ўта ноёб жонзот ҳисобланишади.

Оққуйруқларга юқумли пастерилез (pasteurellosis) хасталиги қирон келтираётгани айтилади.

Мазкур хасталик жонзотларнинг ўпкаси ва ичакларини ишдан чиқаради.

Қозоғистонлик масъулларга кўра, " бунча сондаги оққуйруқнинг ўлими кенг кўламдаги фожеани англатади".

Яъни хасталик оққуйруқлар орасида ниҳоятда кенг тарқалган ва яна тарқалишда давом этаверади.

Мутахассисларнинг айтишларича, пастерилизга чалиниш ҳоллари оққуйруқлар орасида бундан аввал ҳам кузатилган.

Аммо ҳеч қачон касаллик кўлами бу қадар кенг бўлмаган.

Оққуйруқлар асосан Марказий Осиёнинг саҳроларида истиқомат қилишади. Уларни яна Мўғулистон ва Россияда ҳам учратиш мумкин.

Ўта ноёб жонзотларни назорат этувчи IUCN халқаро ташкилотининг айтишича, сўнгги йилларда оққуйруқлар ниҳоятда камайиб кетган.

Халқаро ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 70-йилларда уларнинг сони миллиондан ортган бўлса, ҳозир қарийб 50 мингга тушиб қолган.

Шохлари сабаб тинимсиз ов этилишлари ҳам оққуйруқларга қирон келтираётган асосий сабаблардан бири экани айтилади.

Дейлик, Хитой табобатида оққуйруқнинг шохлари шифобахш хусусиятга эга, деб кўрилади.

SMS рақамимиз: +447786201124