АҚШ қирғиз ҳукуматини этник масалаларда эҳтиёткор бўлишга чақирди

Бишкек ғалаёнлар пайти

Қирғизистондаги Америка элчихонаси Бишкек расмийларини этник масалаларда эҳтиёткор сиёсат юритишга чақирди.

Бу борада АҚШ элчихонаси Қирғизистон умумхалқ референдуми ва парламент сайловларига тайёргарлик кўраётган бир пайтда маълум қилди.

Элчихонанинг таъкидлашича, Қирғизистонда барқарорликни ўрнатилишида сиёсий ҳаётда этник озчиликларнинг фаол иштироки "ҳал қилувчи" рол ўйнайди.

Ўтган ой Қирғизистон жануби этник зиддиятларга асосланган зўравонликларга саҳна бўлди.

Қирғиз расмийлари мазкур зўравонликлар ортида ағдарилган президент Қурманбек Бакиев тарафдорлари турганини даъво қилишди.

Расмий ҳисоб китобларга кўра, 5 миллионлик Қирғизистон аҳолисининг 70% қирғизлар ва 15% га яқинини ўзбеклар ташкил этади.

Қирғизистон аҳолиси 27 июн куни мамлакат янги конституцияси юзасидан бўлажак умумхалк референдумда иштирок этади.

Янги конституция Қирғизистонни парламентар тизимга ўтишини назарда тутади.

Қирғизистон парламент сайловлари эса шу йилнинг октябр ойига белгиланган.

SMS рақамимиз: +447786201124