'Ўзбек қочқинини Россия ҳуқуқ-тартибот органлари кузатаяпти'

Россиянинг Рязань шаҳрида ўзбекистонлик қочқин Умид Яқубов ортидан ҳуқуқ тартибот идоралари кузатувлари тўхтамаётир. Бу ҳақда Россияда Марказий Осиёлик қочқинларга ҳуқукий ёрдам бериш дастурининг рахбари Елена Рябинина маълум килган.

Кеча Россия махкамаси турт ой давомида Рязань шахар хибсхонасида ушлаб турилган Узбекистонлик Умид Якубовни ватанига экстрадикция этмаслик хукмини чикарган ва уни суд залидан озод этган эди.

Узбекистон хукук тартибот органлари томонидан кидирувда булган Умид Якубов ватанида ноконуний диний ташкилотга аъзолик ва конституциявий тузумга тажовуз килишда айбланмокда. Мен хукукбон Елена Рябининага богландим ва нима учун озодликка чикарилган Умид Якубов ортидан кузатувлар хануз давом этаётир, деб сурадим.

Чунки бу одамнинг Ўзбекистонга бериб юборилишидан Ўзбекистон махсус хизматлари манфаатдор. Лекин улар буни қила олишмаяпти. Дастлабки тергов пайтидаёқ унинг Ўзбекистонга экстрадикция этиш талаблари рад этилган эди. Умид Яқубовга қўйилаётган айбловлар Россия қонунларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, экстрадикция этишга етарли эмас эди. Кейинчалик Россия ҳуқуқ тартибот идоралари уни мамлакатдан чиқариб юбориш баҳонасида экстрадикция қилишга уриниб кўришди. Аммо бу ҳам иш бермади. Биз вақтида Оврўпо маҳкамасига мурожаат қилиш билан бу уринишларнинг олдини олишга муваффақ бўлдик. Оврўпо маҳкамаси Россия ҳукуматидан Умид Яқубовнинг Ўзбекистонда қийноқларга тутилиш хавфи аниқ бўлгани учун уни Ўзбекистонга топширмасликни сўради. Айни масалада энди Россия ҳукумати Яқубов иши бўйича Оврўпо маҳкамасига меморандум тақдим этиши керак. Шунинг учун улар қимирлаб қолишди ва маҳкама Умид Яқубовни озод этишга мажбур бўлди. Лекин шу оддий ҳақиқат рўёбга чиқиши учун Умид Яқубов ҳеч қандай асосларсиз тўрт ой ҳибсда ушлаб турилгани бизни ғазаблантиради.

Сиз бошчилик қилган ташкилот чиқарган баёнотда айтилишича, Россия Бош прокуратураси ходимлари Умид Яқубовга агар Оврўпо маҳкамасига топширган аризасини қайтариб олсанг, сенга ҳеч нарса қилмаймиз ва қочқин мақомини берамиз, деган таклиф билан чиққан экан. Бундай таклиф сизнингча нима учун бўлди?

Сабаби оддий - Россия ҳукумати Страстбург маҳкамасига Умид Яқубов томонидан жўнатилган ариза бўйича унинг нима учун ҳибсга сақланганига оид изоҳ бериши керак. Шунинг Россия ҳуқуқ тартибот идоралари Яқубовга Оврўпо маҳкамасига топширган шикоят аризасини қайтариб олишни ва бунинг эвазига уни тинч қўйишларини айтганлар. Шу тариқа улар навбатдаги шармандали амалларини оқлаш мажбуриятида қолмаган бўлишарди. Чунки Умид Яқубов ҳимоячиларининг Страсбург маҳкамасига тақдим этган даъволари жуда кучли ва асосли. Лекин, Оврўпо маҳкамасига йўллаган ўз шикоят аризасидан воз кечса, уни Ўзбекистонга экстрадикция қилишларини англаб етган Умид Яқубов Россия прокуратураси ходими таклифига рози бўлмаган.

Умид Яқубовнинг ўзи ким, у ҳақда нималар маълум?

У кичик тадбиркор. Лекин, ҳали 1999 йилдаёқ кимнингдур чақимчилиги билан уни таъқиқланган диний ташкилотларга аъзолик айбловини эътироф этишни илдиришга уриниб кўрганлар. Лекин у ҳеч қандай диний ташкилотга аъзо бўлмаган. Уни давомли милицияга чақиришган, сўроққа тутишган ва калтаклашган. Бу иш давомли бўлавергач, Умид Яқубов Ўзбекистондан аввал Белорусга қочиб чиқади ва кейинчалик Россияга келади. Хуллас у бу ерда ҳибсга олингунга қадар кичик тадбиркорлик билан шуғулланиб келган.