Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жалол-Ободда зўравонликлар кўлами янада кенгайган, шоҳид ҳикояси:

Қирғизистоннинг жанубий Жалол-Обод вилоятидаги зўравонликлар кўлами янада кенгайган.

Вилоят коменданти Қуввот Байболовнинг билдиришича, сўнгги бир сутка давомида вилоят маркази билан айниқса, Бозор-Қўрғон туманида содир этилган зўравонликларда айбдор дея гумон қилинган таниқли сиёсий фаол қўлга олинган. Лекин тергов тартиб-қоидаларига мувофиқ, унинг исм-шарифи ошкор этилмаган.

Майли-Сув шаҳрида бир неча дўконлар ёқиб юборилган ва батамом ёниб тушган.

Қуролланган гуруҳлар бир неча биноларга ҳужум қилишгани, бироқ ҳукумат кучлари томонидан қайтарилгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Жалолободда яшовчи Эркинжон Тўйчиқуловнинг айтишича, шаҳардаги вазиятни кечаги кунга солиштирганда нисбатан тинч дейиш мумкин: