Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ёқилғи омборини портлатиб юбориш билан таҳдид қилаётганлар ким?

Қирғизистон жанубида этник зўравонликлар давом этаркан, Ўшдаги ўзбек жамоаси вакиллари қирғиз кучлари ҳужум қилишга урингани тақдирда у ердаги йирик ёқилғи омборини портлатиб юборишлари ҳақида огоҳлантиришгани борасида хабарлар олинган.

Ҳозирда муваққат ҳукумат мулозимлари Ўшдаги ўзбек жамоаси вакиллари билан музокара олиб боришаётгани айтилмоқда.

Омборхонада бутун минтақага тарқатилувчи ёқилғи заҳираси сақланиши айтилади.

Ўзбеклар ёқилғи омборига элтувчи йўлларни машиналар билан тўсиб қўйишган.

Улар муваққат ҳукумат ва қирғиз ҳарбийларига ишонмасликларини айтиб, ҳудудга бирлашган миллатларнинг тинчликни сақлаш кучлари киритилишини талаб қилишмоқда.

Гувоҳлар Ўш шаҳри бўлиниб қолгани, шаҳар марказига чиқишнинг имкони бўлмаётганини айтишади.

Ёқилғи омборини портлатиб юбориш билан таҳдид қилаётганлар ким?

Би-би-си Қирғизистон Ўзбек миллий-маданий маркази раиси Жалолиддин Салоҳиддиновни суҳбатга тортди.