Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўшлик ўзбек оналар нега мурожаатларини Роза Отунбоевага топширолмадилар?

Ўшлик бир гуруҳ аёллар қирғиз муваққат президенти Роза Ўтинбоевага мурожаат билан чиқиб, миллий низоларга барҳам бериш учун зудлик билан чора кўришга даъват этишган.

Ўш шаҳрининг"Мажримтол" маҳалласида истиқомат қилган аёллар томонидан имзоланган мурожаатда нима учун шаҳар расмийлари зўравонликларга чек қўйишга қодир бўлмаганликлари савол остига олинади.

Қуролли шахслар нега бегуноҳ ўзбеклар, уларга қарашли қатор савдо марказларига ҳужум қилганликлари сўралади.

"Мажримтол"ликларнинг маълум қилишларича, 125 инсон ҳалок бўлган.

Шаҳарнинг фақат шу қисмининг ўзида 145 хонадонга ўт қўйилган.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтинбоева 18 июн куни Ўш шаҳрига сафар қилган.

Аммо хунрезликлардан энг кўп жабр кўрган ўзбекларнинг айтишларича, муваққат ҳукумат раҳбари улар билан учрашмаган.

Би-би-си Роза Ўтинбоевага мурожаатга имзо чеккан Ўшнинг "Мажримтол" маҳалласидан 60 ёшли Насиба ая Каримовадан, ўз мурожаатингизни Ўтинбоева хонимга топширишга муваффақ бўлдингизми, деб сўради.