Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Роберт Блейк: 'Қирғизистон жанубидаги вазият даҳшатли инсоний фожеадир'

Image caption Роберт Блейк мамлакати Қирғизистонга қўлидан келганча ёрдам беришини айтмоқда

АҚШ Давлат котиби муовини Роберт Блейк Бишкекка сафари чоғида Қирғизистон жанубидаги вазиятни даҳшатли инсоний фожеа, деб таърифлаган.

Жаноб Блейк Қирғизистон ҳукумати юз минглаб қочқинларни ўз уйларига хавфсиз қайтишлари учун шароит яратишга чақирган.

Роберт Блейк кеча Ўзбекистонга ташриф буюриб, у ердаги қирғизистонлик ўзбек қочқинлари бошпана топган жамлоқларни бориб кўрганди.

АҚШ юқори мартабали мулозими кеча юз берган хўнрезликлар юзасидан халқаро тергов ўтказишга чақирганди.

Биз жаноб Блейк берган матбуот анжумани тафсилотларини билиш учун Бишкекдан мухбиримиз Тўлқинбек Турдибоев билан боғландик: