Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Минглаб ўзбек қочқинлари ортга қайтишга қўрқишмоқда'

Қирғиз ҳукуматининг нисбий барқарорлик ўрнатилди деган гапларига қарамай, уйини ташлаб қочган минглаб ўзбек қочқинлари ортга қайтишга қўрқишмоқда. Ўзбеклар ҳамон ўзларини хавф остида ҳис қиладилар. Қирғиз ҳукумати Ўшга қўриқлаш учун қўшимча аскарларни киритган, лекин қирғиз ҳарбийларининг ўзлари бошида ўзбекларни ўққа тутишгани боис, ўзбеклар уларга ишонишмайди. Ўзбекистонга ўтолмай, Ўшга қайтолмай, Дўстлик чегара маскани яқинидаги Суратош қишлоғида қолиб кетаётган бир неча минг ўшлик ўзбек аёллари ва болаларини Инсон ҳуқуқлари фаоли Иззатулло Раҳматуллаев бориб кўрган.