Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўшда ўзбеклар ўзларини хавфсиз ҳис қилмаяптилар

Қирғиз расмийларига кўра, Ўзбекистонга қочиб ўтган қочқинларнинг деярли барчаси қайтиб келган. Қирғизистон чегара хизмати раҳбари муовини Чўлпонбек Турусбековнинг айтишича, Ўзбекистондан 70 мингга яқин одам Қирғизистондаги уй жойларига қайтиб келган. Аммо, Ўш ва Жалолобод каби шаҳарларда ўзбекларга тегишли кўплаб уй-жойлар ва тижоратлар вайрон бўлган, таланган. Ўш шаҳри марказида яшаган ва маҳаллалари вайрон этилган ўзбекларнинг ҳали қайтиб борадиган жойлари йўқ. Расмийлар вазият осойишта дейишларига қарамай, маҳаллий аҳоли вазият ҳамон таранг қолаётгани ва айниқса, ўзбеклар қўрқувда яшашаётганини айтади. Би-би-си Ўш марказидаги уйини ташлаб, қишлоқдаги қариндошиникида бошпана топган Иброҳим акадан ҳозирги вазият ҳақида сўраган: