Америка Қўшма Штатлари Қирғизистонга 50 миллион доллар ёрдам ажратмоқчи

Зўравонликлар чоғи уйларга ўт қўйилган, вайрон қилинган
Image caption Зўравонликлар чоғи уйларга ўт қўйилган, вайрон қилинган...

Қўшма Штатлар Қирғизистонга 50 миллион доллар моливий ёрдам ажратишга ваъда берган. АҚШ Давлат департаментига кўра, берилиши режаланган пул мамлакат жанубидаги миллий зўравонликлар ортидан бошпанасиз қолган 400.000га яқин инсоннинг эҳтиёжлари учун сарфланади.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбарлари ўзбек ва қирғиз жамоалари ўртасида келиб чиққан қарама-қаршиликларда 2 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмганини айтишади.

Икки ҳафта муқаддам зўравонликлар бошланиб кетган Ўш шаҳрида комендантлик соати кучда қолмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 100 минг қиши қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтган. Қирғиз расмийлари ҳозир қочқинларнинг деярли ҳаммаси ўз уйларига қайтишганини айтишади. Аммо, айримлар зўравонликлар яна бошланиши мумкинлигидан қўрқиб қайтишмаган.

Якшанба куни конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид референдум бўлиб ўтади. Шу боис расмийлар хавфсизликни таъминлаш юзасидан қаттиқ босим остида.

Аммо, ҳамма нарса режага мувофиқ кечаётгани йўқ: Марказий Сайлов қўмитаси чоршанба куни олти нафар ўзбек расмийси ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилди. Қисқа муддат ўшлаб турилган ўзбек расмийлари кейин зиён-заҳматсиз қўйиб юборилган.

Би-би-си мухбирига кўра, буларнинг барчаси манзарасида Қирғизистондаги қалтис сиёсий вазият ўз сўзини айтмай қолмаслигини эсда тутиш ниҳоятда муҳим.

Қочқинлар

Қирғизистон чегара хизмати ўтган ҳафтадаги зўравонликлар ортидан Ўзбекистонга қочиб ўтган қочқинларнинг қарийб ҳаммаси ўз уйларига қайтишганини айтган.

Журналистларга гапирган Чўлпонбек Турусбековга кўра, ҳозир "70 мингга яқин қочқин Қирғизистонга қайтди".

"Кечанинг ўзида 26 минг қочқин қайтиб ўтганди", деб айтган у.

Қирғиз чегара хизмати жанубий Ўш ва Жалолобод вилоятларида кечган зўравонликлар пайти Ўзбекистон тарафга ўзбек миллатига мансуб 75 минг киши қочиб ўтганини айтади. Уларнинг уйларига ўт қўйилган ва мол-мулклари талон-тарож қилинган.

Халқаро ташкилотга кўра эса, бу рақам 100 минг нафардир. Уларнинг уйларига ўт қўйилган ва мол-мулклари талон-тарож қилинган

Қирғиз ва ўзбек жамоалари орасида кечган зўравонликларда, расмийларнинг айтишларича, 2 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юмган.