Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Санобар Шерматова: Қирғизистон жанубида ишончсизлик жуда юқори

Жанубий Қирғизистон аҳли орасида вақтли ҳукуматга ва мулозимларга нисбатан ишончсизлик жуда баланд, аксар ўзбеклар ҳамон маҳалладан ташқарига чиқишга қўрқишади.

Шу кунларда Ўш, Қорасув ҳамда Жалолободга борган москвалик таҳлилчи Би-би-си билан суҳбатда худди шундай фикрни айтди.

Санобар Шерматова сафари давомида муваққат ҳукумат вакиллари, ўтиш даври президенти Роза Ўтинбоева билан ҳам учрашган.

"Энг ёмон аҳвол Ўшда. Ўзбеклар зўравонликдан эмас, балки милициядан қўрқишади. Одамлар масжидларда яшашаяпти. Катта қозон қуриб, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти юборган ёрдамлардадан овқат пиширишади", дейди Санобар Шерматова.

- Ҳукуматга ишончсизлик даражаси жуда юқори. Ўзбеклар ҳозир ҳукумат ва маҳаллий мулозимларга ишонишмайди. Қирғизлар ҳам рисоладагидек текширув кетмаяпти деб шикоят қилишмоқда. Қандайдир учинчи тарафга, холис эксперт ва ҳуқуқий текширув олиб борадиган қонушуносларга эҳтиёж бор. Бу ерда содир бўлган воқеа аллақачон Қирғизистон чегараларидан чиқиб кетган ва у бутун Марказий Осиё учун жуда хавфли ҳодиса бўлди,- деб ҳисоблайди москвалик таҳлилчи Санобар Шерматова.