Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон жанубидан қочқинлар дунёнинг турли бурчакларига йўл солишмоқда

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Жалолобод ва Ўш вилоятларида вақтинчалик кўчирилганлар сони 800га яқинни ташкил этади.

Уларнинг баъзилари ҳукумат томонидан ташкил этилган жамлоқларга жойлаштирилган. Аммо, тўрт ҳафта муқаддам Ўш ва Жалолободда юз берган зўравонликлар чоғида бошпанасиз қолганларнинг аксари вақтинчалик чодирлар ёки яқинлари уйларида бошпана топганлар.

Миллий низолар пайтида Қирғизистонни бутунлай тарк этганларнинг аниқ сони маълум эмас. Бироқ, кузатувчиларга кўра, минглаб одамлар яқин ва узоқ давлатларга йўл олганлар.

Ўшлик 34-ёшли Равшанбек одам ташувчилар ёрдамида 10 кун ичида Швецияга қадар қочиб борганини ҳикоя қилади.