Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистонда болаларни эмлаш амалиётлари бошланмоқда

Халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг қўллови билан Қирғизистонда болаларни эмлаш ўтказилади.

ЮНИСЕФ вакилларига кўра, тахминан 700 минг нафар беш ёшгача бўлган болалар полиомиелит касаллигига қарши эмланади.

Эмлаш тадбирларини икки босқичда ўтказишга қарор қилинган.

Биринчиси 19-23 июл кунлари, иккинчиси 23 августдан 27-августгача.

Мухбиримизнинг хабар қилишича, июн ойида қонли ҳодисалар рўй берган Ўш ва Жалолобод вилоятларида болаларни эмлашга ҳукумат мулозимлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари алоҳида аҳамият қаратишмоқда.

Халқаро ташкилотлар вакилларига кўра, тадбирга жалб этилган ҳар бир бола икки марта эмланади.

Қирғизистон жанубида бўлган мухбиримиз Тўлқинбек Турдибоев тайёралаган лавҳа.