Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Навқотда нотинчлик белгилари намоён бўлмоқда

Ўш вилоятининг Новқат туманидан келаётган хабарларга кўра, туманда ўзбек фаолларига қарши босимлар ҳолатлари қайд этилган.

12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Новқат марказида номаълум шахслар маҳаллий ўзбек жамоасининг кўзга кўринган вакилларидан бири Иброҳим Абдуллаев уйини ёқиб юборишга уринганлар.

Ўтган июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган зўравонликлар даврида Новқат тумани нисабатан тинч ҳудудлардан бири эди.

аммо маҳаллий фаоллардан бири Би-би-си билан суҳбатда ўтган ой Ўш ва Жалолободда юз берган қонли ҳодисалардан кейин Новқатда нотинчлик белгилари намоён бўлаётганлигини айтади.