Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкентда 11 нафар диндор қамоқ жазоларига маҳкум этилди

Собир Раҳимов туман маҳкамаси тошкентлик 11 кишини ноқонуний диний ташкилот тузишда айбдор деб топиб, 3 йилик қамоқ ва шартли жазоларга маҳкум этган.

Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарга кўра, айбланганларнинг ҳаммаси бир маҳаллада истиқомат қилишган ва "Олимпия" меҳмонхонаси яқинидаги айни масжидга қатнаганлар.

Улар шу йил март ойида ҳибсга олинган.

Ҳимоячилари уларни жаримага тортиб, суд залидан озод қилишни сўрашган.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов маҳкама тафсилотлари ҳақида Би-би-сига гапириб берди.