Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Вайрон бўлган уйлар ўрнида йўл қуриш режасидан ўзбеклар хавотирда

Ўш шаҳрининг Мажиримтол маҳалласи аҳолиси июн ойидаги зўравонликлар пайти ёқиб юборилган уйлар бузилиб, ўрнига йўл қуриш режасидан хавотир билдиришмоқда.

Ўш шаҳри маъмурияти мажиримтолликларга уйлар бузилиб, йўл қурилиши режаси борлигини маълум қилган, аксар хонадонларнинг қонунга зид равишда барпо этилгани айтилиб, улар учун товон пули тўланмаслиги билдирилган.

Мажиримтол маҳалласида истиқомат қиладиганларнинг айтишларича, 41 та хонадон тўла куйиб кул бўлган.

24 август куни маҳаллага шаҳар расмийлари келишиб, йўл қуриш режасини муҳокама этганлар.

Мажиримтолликлар дастлаб йўл қуриш режаси тузилганида йўлни маҳалла ўртасидан эмас, маҳалла четидаги дарё бўйидан ўтказиш режалаштирилганини айтиб, яна ўша эски режага қайтиш таклифини илгари сурганлар.

Мажиримтолликларга кўра, шаҳар расмийлари бу вариант устида ўйлаб кўришга қарор қилганлар.

Айни пайтда БМТ ёрдамида хусусий қурилиш ширкатлари вайрон бўлган уйлар ўрнига қишгача икки хонали турар-жой бинолари қуриш ишларини бошлаб юборганлар.

Мажиримтолликлар қурилиш ширкати ходимлари келиб маҳалладаги бажарилажак ишлар миқёсини ўрганганини айтадилар.

Ўш шаҳрининг Мажнунтол маҳалласида истиқомат қилувчилардан бири билан суҳбат