Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Москвага қочган қирғизистонлик ўзбек: 'Болаларимни давлат мактабига олишмади'

Июн ойи юз берган этник зўравонликларда жабр чеккан Ўш шаҳрида мактаблар очилган. Аммо бир қатор ўзбек маҳалларида ёниб битган мактаблар ўрнида ҳозирча ҳеч қандай қайта қуриш ишлари бошланмаган. Кўп ўшликлар зўравонликлар ортидан ҳудудда давом этган хавфли вазият ва ҳибсга олишлар туфайли хорижга чиқиб кетишган. Улардан бири Дилорамхон. У ҳозир Москвада. Москвада ҳам мактабларда ўқув йили бошланган, аммо у фарзандига мактаб топа олмаган.