Ўзбек-қирғиз чегарасида ўзбек чегарачилари икки қирғиз зобитини ҳибсга олган

Харита

Ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган сўнгги ҳодисада ўзбек чегарачилари икки қирғиз зобитини ҳибсга олган. Ўзбекистон давлат чегара қўмитаси тарқатган хабарда айтилишича, 31-август куни Фарғона вилоятининг Водил поселкасида ҳибсга олинган қирғиз чегарачилари давлат чегарасини бузганлик ва безориликда айбланишмоқда.

Аммо, қирғиз томони ўз чегарачиларининг ўзбек расмийлари билан музокара олиб бориш учун аввалдан келишилган жойга борган пайтлари ҳибсга олинганини айтган.

Айни пайтда бу ҳодисадан ўн кун аввал 21-август куни қиргиз чегарачилари томонидан худди шундай айблар билан ҳибсга олинган бир ўзбек чегара ва икки божхона ходимини озод қилиш юзасидан олиб борилган музокаралар натижа бермаган.

Қирғизистон вилояти Боткен вилояти ҳокимияти ҳуқуқ бўлими раҳбари Тоштемир Эшалиев Би-би-си билан суҳбатда ўзбек чегара ва божхона зобитлари Қирғизистонга ноқонуний равишда киргани ва қирғиз зобитларига қаршилик кўрсатишганини айтди:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон расмийлари эса, уларнинг контрабандачиларни тўхтатиб қолишга уринган пайтлари қўлга олингани ва ноқонуний равишда ушлаб турилганини айтишмоқда.

Кеча қирғиз чегарачилари ўзбек фуқароларини озод қилиш учун гаров пули талаб қилгани ҳақида хабарлар олинган.

Би-би-си Қирғизистонда ушлаб турилган Ўзбекистон чегара ва божхона ходимларини озод қилиш бўйича музокараларда қатнашган ҳимоячи Феруза Валиева билан боғланиб, аввалига ҳодиса тафсилотлари ҳақида сўраган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/