Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда яна бир маҳбуснинг қийноқ натижасида вафот этгани иддао қилинмоқда

Image caption Расмий экспертиза марҳумнинг "қонсизликдан" вафот этганини айтган

Шу йил июлида Навоийдаги қамоқхонада вафот этган Шавкат Алимхўжаевнинг яқинлари унинг қийнаб ўлдирилганини айтишган.

37 ёшли Шавкат Алимхўжаевнинг жасади 20 июл куни оиласига топширилган.

Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг яқинларидан иқтибос келтиришича, марҳумнинг бош чаноғининг тепаси очилган, ўнг кўзи оқиб тушган ва бўртиб чиқиб турган ҳамда юзи кўкарган алфозда бўлган.

Расмий экспертиза хулосасида унинг "организмнинг умумий қонсизланиши" натижасида вафот этгани айтилади.

Шавкат Алимхўжаев 1999 йилда "Ҳизбу Таҳрир" ноқонуний диний гуруҳисга аъзоликда айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Яқинлари унинг тергов жараёнида иқрорлик кўрсатмаларини олиш учун шафқатсиз қийноқларга тутилганидан шикоят этганлар.

2003 йилда БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган эди.

Би-би-си марҳумнинг онаси Насиба Алимхўжаевадан қийноқ далиллари ҳақида сўраган.

Bu maqolani Lotin alifbosiga o'girib o'qish uchun quyidagi linkdan foydalansangiz bo'ladi.

http://www.transliteration.kpr.eu/uz/