Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қирғизистон ўзбеклари Рамазон Ҳайитини хавотир билан нишонладилар'

Дунё мусулмонлари Рамазон ҳайтини қувочн билан иншонлашаркан, Ўшва Жалолободда бу байрам бир қадар хавотир билан ўтаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Хусусан, ўзбеклар қўрқув ичида Ҳайитни нишонлашгани ва аввалгидек байрам шодиёналари кўзга ташланмаслиги айтилади.

Ўшликларнинг айтишларича, бу йилги Ҳайит намозини адо этишга чиққан намозхонлар сони ўтган йилгиларга нисбатан анча кам бўлган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Иззатулла Раҳматуллаевнинг айтишича, шаҳарда охирги кунларда тарқалаётган турли миш-мишлар байрам кайфиятига ҳам салбий таъсир қилган.

Яна зўравонликлар такрорланармиш, деган овозалар ортидан аксар ўзбеклар болалар ва аёлларни Ҳайит куни Ўзбекистон чегарасига яқин қишлоқларга олиб бориб қўйишган.

"Биргина бизнинг маҳаллада беш-олти хонадон аъзолари Аравонга, яна беш-олти оиланинг аёл ва болалари Суратошга кетишипти. Бу ерда икки-учтагина оила, унда ҳам асосан эркаклар қолган", дейди Раҳматулла Иззатуллаев.