Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркияликлар конституциявий референдумда овоз беришмоқда

Туркияликлар конституциявий ислоҳотларга оид референдумда овоз беришмоқда.

Ҳукуматга кўра, Конституцияга киритилажак ўзгартиришлар демократияни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Режадаги 26та ўзгартиришнинг аксари баҳсу мунозаралар қўзғагани йўқ ва улар Туркия қўшилишни истаётган Оврўпо Иттифоқи томонидан дастакланмоқда.

Аммо адлия тизимидаги ислоҳотлар бўйича икки нуқта кескин танқидларга сабаб бўлган.

Мухолифатнинг даъво қилишича, бу билан ҳукумат маҳкамаларга таъсирини кучайтиришга уринмоқда.

Хўш, бу даъволар қанчалик асосли?

Би-би-си Туркия парламентининг собиқ аъзоси Аҳад Андижон билан суҳбатлашган.