Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Президент Каримов БМТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Бирлашган Миллатларнинг Мингйиллик саммитида иштирок этиш учун Нью Йоркка йўл олган.

Бу жаноб Каримовнинг 2005 йил майидаги Андижон воқеаларидан сўнг БМТ анжуманида биринчи марта иштирок этиши бўлади.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Президент Каримов Нью Йоркда Президент Обама билан ҳам учрашиши мумкин.

Қўшма Штатлар Андижонда юзлаб намойишчиларнинг ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилишини қоралаши ортидан икки ўртадаги муносабатлар ёмонлашиб кетган эди.

Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон яна АҚШнинг террорга қарши урушидаги муҳим иттифокчисига айланган.

Кузатувчиларга кўра, жаноб Каримовнинг Нью Йоркка сафари Андижон воқеаларидан сўнг халкаро майдонда яккаланиб қолаёзган Президент Каримовнинг халқаро ихоталанувдан узил-кесил чиқишини англатади.

Би-би-си сафарнинг аҳамияти ҳақида Парижда яшаётган ўзбекистонлик таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашган.