Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон жанубидаги зўравонликлардан уч ой ўтиб уйлари вайрон этилганлар қандай аҳволда?

Image caption Этник тўқнашувларда уйлари вайрон этилган баъзи Ўшликлар хануз чодирларда кун кечирмоқдалар.

Июн ойида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида рўй берган этник тўқнашувлар оқибатида расмий маълумотларга биноан бир ярим мингга яқин уй вайрон этилганди.

Бироқ Бирлашган Миллатлар ташкилотининг сунъий йўлдош орқали тадқиқот олиб борадиган институти - UNOSAT фазодан туширилган суратларни ўрганиш асосида биргина Ўш шаҳрининг ўзида 1807 уй вайрон этилганини аниқлаганини маълум қилган.

Қирғиз расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш учун 1 миллиард долларгача маблағ зарур бўлиши мумкин.

Ўш шаҳридаги ўзбеклар истиқомат қилган айрим маҳаллалар буткул вайрон бўлган.

Расмийлар Ўшдаги Сулаймон тоғи атрофидаги маҳаллалар ўрнида кўп қаватли турар-жой биноларини барпо этиш, шаҳарни яна обод ва гўзал шаҳарга айлантиришга ваъда бергандилар.

Ҳодисалардан бери уч ойдан кўпроқ вақт ўтди. Уйи куйган ўшлик оилалардан бирининг кундалик ҳаёти бугунга келиб қандай кечмоқда? Уйи тикландими? Кузнинг салқин ҳавоси муаммо туғдирмаяптими?

Би-би-си ана шу саволлар билан Ўш шаҳар Яланг маҳалласининг Шамшод кўчаси яшовчисини суҳбатга тортди.

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124