Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Робия Қодир: 'Қирғизистондаги ўзбек қардошларимга мотам тутаяпман '

Жаҳон Уйғур Конгресси раҳбари қирғиз ҳукуматини уйғур, ўзбек ва бошқа миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирган.

Би-би-сига гапирган таниқли уйғур фаоли Қирғизистон жанубидаги ўзбекларнинг аҳволини Хитой шимоли-ғарбидаги уйғур озчилигининг аҳволига қиёслаган.

У шунингдек, Қирғизистон махсус хизматларининг жума куни Бишкекдаги инсон ҳуқуқларига бағишланган фестивалда ўзи ва уйғурлар ҳақидаги филм намойишини тақиқлаб қўйганидан афсусда эканини айтган.

Қодир хонимнинг айтишича, Қирғизистон ва бошқа Марказий Осиё ҳукуматлари хитойнинг босимларига қаршилик кўрсатишлари керак.