Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тўражонзода: 'Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ташвишда эмасман'

Image caption Тўражонзодага кўра, минтақа барқарорлигига таҳдид солаётган кучлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан қудратлироқдир

Тожик расмийлари аввал-бошданоқ Хўжанддаги портлаш ортида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати турганини даъво қилишган.

Сўнгги ойларда мамлакат бўйлаб олиб борилган хавфсизлик амалиётларида ушбу ҳаракатга мансуб экани айтилган ўнлаб шахслар ҳибсга олинган ва маҳкамага тортилган.

Аммо, кузатувчилар Ўзбекистон Исломий Ҳаракати номи сўнгги пайтларда расмийлар томонидан минтақадаги бутун жангариларга нисбат берилаётганини ҳам айтишади.

Тожикистон Исломий мухолифатининг собиқ раҳбарларидан бири Ҳожи Акбар Тўражонзодага кўра, минтақа барқарорлигига таҳдид солаётган кучлар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан кўра қудратлироқдир.

"Мен Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан ташвишда эмасман, аммо Толиблар ва Ал Қоида катта қудратга эгадир. Иккинчи томондан, катта давлатлар орасида катта ўйинлар давом этмоқда".

"Покистон ва Афғонистондаги вазиятга қаранг... Афғонистонда Американинг уруши қандай натижа келтиради, биз буни билмаймиз. Вазият кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Саккиз йилдан ортиқ вақт ўтди уруш бошланганига... Марказий Осиё давлат раҳбарлари энг аввали - халқнинг розилигини олишлари керак. Халқ тоат ибодатида, таҳсилида, иш юритишида озод бўлиши керак. Бу озодликлар қоғозда қолмаслиги лозим. Коррупциянинг илдизига болта уриш керак", дейди Ҳожи Акбар Тўражонзода.