Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия Миграция хизмати меҳнат муҳожирларига енгилликлар яратмоқчи

Россия Миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский яқин келажакда хорижийлар учун миграция қайдидан ўтиш жараёни осонлаштирилиши мукинлигини билдирган.

"Миграция қайдидан ўтиш механизми мураккаблигини тушунган ҳолда биз уни такомиллаштириш ва эҳтимол, соддалаштириш устида бош қотирмоқдамиз," деб айтган Константин Ромодановский.

Россия Миграция хизмати раҳбари яна бир бор меҳнат муҳожирларининг жуда кўп жиноятларга қўл уришларига оид баёнотларини асосиз, дея рад этган.

Ромодановский жанобларига кўра, четдан келган меҳнат муҳожирлари Россия иқтисодиётининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Жаҳон Банки ўтказган сўнгги тадқиқот натижаларидан аён бўлишича, Россияда тобора қисқараётган ишчи кучининг ўрнини қоплаш учун яқин 20 йилда 12 миллион меҳнат муҳожири жалб этилиши лозим бўлади.

Халқаро ташкилот экспертлари фикрларига кўра, Россия аҳолиси сонининг камайиб бораётгани иқтисоднинг ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Расмий маълумотларга мувофиқ, Россияда ноқонуний меҳнат муҳожирлари сони тақрибан 5 миллион нафарни ташкил этади. Шулардан икки миллионга яқинини ўзбекистонликлар ташкил этиши айтилади.

Москвадан мухбиримиз Давлат Қудрат сўнгги янгиликка Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларининг муносабатларини ўрганган.