Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркманистон ортидан Қозоғистон ҳам носвойни тақиқламоқчи, нега?

Қозоғистон полицияси халқ орасида кенг истеъмол этилувчи носвойни тақиқлашни таклиф этган.

Масъуллар аҳолининг саломатлигини яхшилаш учун бундай қарорга келганликларини айтишмоқда.

Уларга кўра, таркибида бирор бир ноқонуний модда бўлмаса-да, носвой уни истеъмол этувчи инсонларда саратон ва бошқа турдаги хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.

Носвой одатда тамаки, лимон ва турли хил паррандаю жониворларнинг чиқиндиларидан тайёрланади.

Қозоғистон носвойни тақиқлаш ниятида бўлган иккинчи Марказий Осиё давлатидир.

2008 йилда Туркманистон ҳам бундай тақиққа қўл урганди.

Биз ўзбекистонлик шифокор Дилмурод Эргашев билан боғланиб, мутахассис сифатида бу каби ҳаракатларга муносабати билан қизиқдик.