Қирғизистонлик ҳимоячилар: "Хавфсизлигимиз таъминланмаса жараёнларда иштирок этмаймиз".

Image caption Июн ойидаги зўравонликларга алоқадорликда айбланганлар устидан кетаётган маҳкама жараёнларда қатнашаётган ҳимоячилар хавфсизликлари таъминланмас экан маҳкамада иштирок этишдан бош тортмоқдалар.

Қирғизистонда июн ойидаги зўравонликларда айбланганлар устидан кетаётган маҳкама жараёнларида қатнашаётган ҳимоячилар ўзларига нисбатан ҳужум ва таҳдидлар тугатилмас экан жараёнларда иштирок этишдан бош тортишларини маълум қилдилар.

Бу ҳақда ҳимоячилар Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида билдирдилар.

Ҳимоячиларга нисбатан маҳкама жараёнлари вақтидаги ҳужум ва таҳдилар ҳақида Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева ва бир қатор юқори лавозимли расмийлар номига йўлланган мактубга 161 нафар ҳимоячи имзо чекишган.

Асосан ўзбек миллатига мансуб шахслар айбланувчилар сифатида кўрилаётган маҳкама жараёнлари мобайнидаги қонунбузарликлар ҳақида бир қатор халқаро ташкилотлар ҳам хавотир билдиргандилар.

Би-би-си билан суҳбатда матбуот анжумани қатнашчиларидан бири Татяна Томина уларни бу қадамга нималар ундагани ҳақида шундай деди:

Татяна Томина: Биз чорасиз аҳволга келдик. Июн ойидаги ҳодисалар юзасидан маҳкама жараёнлари кетаётган охирги икки ҳафтанинг ўзида олти ҳимоячи калтакланди. Охирги чора сифатида матбуот анжумани уюштириб хавфсизлигимиз таъминланмас экан маҳкама жараёнида қатнашмаслик ҳақида айтишга жазм қилдик. Бу маҳкамларни давом эттириб бўлмай қолди. Маҳкама мажлсиларига келган жабрланувчилар яқинлари, биз албатта уларнинг қайғусини тушунамиз, лекин улар мутлақо назоратдан чиқиб кетдилар. Улар адвокатларнинг маҳкама жараёнида тутган ролини тушуиниб етмайдилар, бизларни ҳақорат қилиб, иш олиб боришимизга беришмаяпти.

Би-би-си: Шахсан ўзингизга нисбатан қандай тазйиқлар бўлгани ҳақида айтиб бера оласизми? .

Татяна Томина: Менга нисбатан бундай ҳаракатлар ҳали Бозорқўрғонда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров устидан маҳкама жараёнида бошланганди. Жабрланувчи томон яқинлари мутассил равишда бақириб, чақириб, ҳақорат қилишдан тўхташмади. Маҳкамани ҳудди ҳакам эмас улар рлиб боришаётгандек. Устидан кислота сепиб юбориш пўписалари янгарди. Менга рус бўлганим учун, умуман мамлакатдан чиқиб кетишим кераклигини айтишди. Мажлис вақтида айбланувчига қарата шиша стакан отишди, унинг парчалари менга келиб урилди. Қорасув ички ишлар бўлими раҳбарининг ўлими юзасидан маҳкама жараёнида эса танаффус вақтида айбланувчиларни калтаклашди. Биз бу ҳодиса юзаисдан текширув ва тиббий экспертиза ўтказишни талаб қилган вақтимиз бир гуруҳ жабрланганлар яқинлари бизга ташланиб қолишди. Адвокат Тоир Асановни ура бошлашди. Мен буларни далил учун мобил телефонимга тушираётганимни кўриб, кейин менга ташланишди. 13 октябрда ҳам икки милиция ходимининг ўлими юзасидан маҳкама жараёни бўлиши керак эди, вақтлироқ келиб маҳкама ўтиши режаланган ҳарбий қисм ташқарисида кутиб турдим, У ерда жабрланувчиларнинг яқинлари ҳам бор эди. Текширув жараёнидаёқ улар менга айбланувчи маҳкама қадар етиб бормайди, ўлади, деган пўписаларни қилишганди. Ўша ерда агарда биз айбланувчиларни ҳимоя қилишда давом этсак, бизни ҳам бир ёқлик қилишлари ҳақида пўписа қила бошлашди.

Би-би-си: Демак бу каби ҳодисалар на фақат маҳкама ташқарисда маҳкама залида ҳам рўй бермоқда, ҳакамлар буни тўхтатиш ё олдини олиш учун бирон чоралар қўллаяптиларми?

Татяна Томина: Ҳакамлар ҳеч қандай чора кўраётганлри йўқ. Қонунга мувофиқ маҳкама жараёнига халақит берганлар учун чоралар аниқ кўрсатилган. Лекин бунга ҳеч ким амал қилаётгани йўқ. Қораловчи томон эса кўпда ҳатто бунга гиж- гижловчи амалларни ҳам қилмоқда.

Би-би-си: Ана шу каби фазода ҳозирги маҳкамалар одил йўлда олиб борилиб, одил ҳукм чиқаришга қодир деб ўйлайсизми?

Татяна Томина: Мен аллақачон шундай хулосага келдимки, ва мен буни яширишни хоҳламайман, ўтаётган маҳкамлар объектив ва ҳар томонлама ўтказилаётгани йўқ. Ҳамма айбланувчиларни ҳибсга олган вақтлари ва тергов жараёнида айбларига иқрор бўлишга мажбурлаш учун шафқатсиз калтаклашган. Менда буларнинг суратлари далил сифатида бор. Лекин бу суратлар рухсатсиз олингани учун далил сифатида қабул қилинмапти. Аммо бу рухсатни ўша вақтда ким берарди, ҳеч ким ва бу каби рухсатни олишнинг имкони ҳам йўқ эди.

Би-би-си: Мана энди адвокатлар ҳимоямиз таъминланмас экан жараёнларда иштирок этмаймиз, деб айтибсизлар, бундан буён маҳкамалар нима бўлади?

Татяна Томина: Бунисини билмадим. Хуқуқ тартибот органлари нималар қилаётгани, бизнинг хавфсизлигимизни қандай таъминлашга ҳаракат қилашаётгани ҳақида хабарим йўқ. Биз қаттиқ қўрқувдамиз. 13 октябр куни менинг кўз олдимда очиқда бўлган айбланувчилардан бирини ёмон уришди. Унинг бош чаноғи, икки қобурғаси синиб касалхонага олиб кетилди. Унинг адвокати Дилбар Турдиева калтаклашаётган вақти ҳимоясига борса, уни хам уришган. Мени ҳам ўшанда уриб -туртиб, нарсаларимни олиб қўйишга харакат қилишди, тан жароҳати етказишди. Аҳвол ана шундай. Қандай қарорга келишади билмадим. Балки эртага душанба куни бизга бирон хабар беришар, хавфсизлигимиз таъминланадими, йўқми. Лекин айтишяптики, маҳкама биносидан ташқари бизнинг хавфсизлигимиз бўйича масуълиятни ҳеч ким бўйнига олмас экан.