Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистондаги 6 ярим миллион Интернет фойдаланувчиси ундан қай йўлда фойдаланади?

Ўзбекистон Коммуникация ва Информатизация агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 6 миллион 626 мингга етган.

Улардан тахминан ярми мобил Интернетдан фойдаланувчилардир.

Бу кўрсаткичлар охирги бир неча йилги ўсиш билан солиштирганда нисбатан йирик ўсиш.

Бу каби ўсишнинг ортида қандай сабаблар турибди?

Бошқа томондан Ўзбекистонда кўплаб мустақил Интернет саҳифаларига тақиқ қўйилган назарда тутилса, бу фойдаланувчиларнинг қанча қисмини том маънода эркин фойдаланувчилар, деб айтиш мумкин?

"Мустақил Экспертлар Гуруҳи"дан шарҳловчи Суҳроб Исмоиловга кўра, олти ярим иллион фойдаланувчидан деярли ярми Интернетдан фақатгина ижтимоиий тармоқларга аъзо бўлиш ё электрон почта хизмати кабилардан фойдаланиш билан чекланадилар.