Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон жанубидаги зўравонликларда айбланган яна 15 киши устидан ҳукм чиқарилди

Ўш вилояти Аравон тумани маҳкамаси 2010 йил июн ойидаги қонли зўравонликларга оид айбловлар билан 15 киши устидан ҳукм чиқарди.

10 ноябр куни оқшомда чиқарилган ҳукмда айтилишича, бу шахслар июн ойида Ўш ва Жалолободда зўравонликлар бошланиши ортидан, маъмурий биноларга ҳужум қилишган ва милиция бўлинмасига кириб ўзларига қурол-яроғ беришни талаб қилганлар.

Милиция ходимларига тан жароҳати етказиш айблови ҳам қўйилган 5 нафар айбланувчига 5 йилдан 9 йига қадар қамоқ жазоси белгиланди. Қолган 10 кишига шартли жазолар берилди.

Би-би-си билан суҳбатда айбланувчилардан бирининг ҳимоячиси, Умарали Мамажонов маҳкама мобайнида айбланувчилар айбсиз эканликларини айтганлари, аммо тергов мобайнида уларга зуғум ўтказилгани туфайли айбларга иқрор бўлишга мажбур бўлганларини билдирди.

Қатор маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистон жанубидаги зўравонликларга алоқадар кўрилганлар устидан маҳкама жараёнлари кўпда жиноиий-процессуал қонун-қоидаларнинг бузилиши билан ва "ўч олиш" усулдида ўтказилаётганлигини айтиб келмоқдалар.