Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Қирғизистон жанубида ўзбекларга қарши таъқиб ва тазйиқлар давом этмоқда'

Image caption Июн зўравонликлари билан боғлиқ маҳкамаларда жазога тортилганлар асосан ўзбеклардир.

Британия парламентидаги барча партия вакилларидан иборат Инсон ҳуқуқлари гуруҳи қирғизистонлик фаол Азимжон Асқаровнинг соғлигидан жиддий ташвишда эканини изҳор килган.

Аввалроқ Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевага йўлланган мактубда Азимжон Асқаровни Бозорқўрғондаги ҳибсхонадан шифохонага ўтказиш ва унинг устидан аппеляция маҳкамасини пойтахт Бишкекка кўчиришга чақирилади.

Британ парламенти аъзолари Жалолободда инсон ҳуқуқлари фаолига нисбатан адолатли маҳкамани таъминлаш имконсиз эканини айтишган.

Азимжон Асқаров 13 июн куни Жалолободдаги зўравонликлар ҳақида далил тўплаётган пайт ҳибсга олинганди.

Қирғиз маҳкамаси уни одам ўлдириш, тартибсизликларда иштирок этиш ҳамда миллий низо қўзғашда айбдор, деб топиб, бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этган.

Айни пайтда Қирғизистоннинг оддий ўзбек аҳолиси ва фаолларга қарши тазйиқ ва таъқиблар давом этаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Би-би-сига гапирган ўшлик журналист Гулисиёҳ (тахаллус) ўзбекларнинг аҳволини аянчли, дея тасвирлайди.