Сўнгги янгиланиш 26 ноябр 2010 - 21:36 GMT

'Чегаранинг нарёғидаги боламизни бориб кўриб келолмасак-а?'

Тожикистон расмийларига кўра, кейинги бир ойда Ўзбек-Тожик чегарасида юз берган можаролар пайтида уч нафар тожикистонлик жабрланган.

Кейинги можаро Тожикистоннинг Суғд вилоятига қарашли Зафаробод тумани ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига қарашли Ховос тумани чегарасида юз берган.

Ўзбекистон чегарачилари узган ўқдан Тожикистон фуқароси Абдусоли Ваҳобов ҳалок бўлган, Икром Каримов яраланган.

Кузатувчиларнинг айтишларича, оддий одамларнинг чегарадан ноқонуний йўл билан ўтишига икки мамлакат ўртасидаги қонуний чегарадан ўтиш жойларининг аксарияти ёпиб қўйилгани ҳам сабаб бўлаётир.

Жумладан, жорий ойда Тожикистоннинг Зарафшон водийсини Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан боғлаб турган "Саразм-Жартепа" чегара-божхона ўтиш маскани Ўзбекистон томонидан бутунлай ёпиб қўйилди.

Хўжандлик мухбиримиз Ўринбой Усмон икки қўшни мамлакат чегарасида жабрланган йигитлар хонадонларида бўлиб, ушбу видеолавҳани тайёрлаган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.