АҚШ давлат котибаси ОХҲТнинг Афғонистондаги ролини оширишга чақирди

Қозоғистон пойтахти Остонада ўтаётган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг саммитида АҚШ Давлат котибаси ташкилотни Афғонистонда каттароқ рол ўйнашга чақирди.

Саммитнинг очилиш маросимида гапирган Клинтон хоним Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти чегара хавфсизлигини яхшилаш, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш, савдо-сотиқни ривожлантириш ҳамда тараққиётга кўмаклашиши мумкин, деб айтган.

АҚШ Давлат котибаси Ҳиллари Клинтон матбуот эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари борасида кенгроқ мажбуриятларни олишга чақирди.

Клинтон хоним айтишича, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти янги конфликтларнинг олдини олиши ҳамда минтақавий муаммоларнинг тинч йўлларини топишда тўла рол ўйнаши керак.

Қозоғистон халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидларига сабаб бўлган ҳамда фаоллар инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масаласи ушбу учрашувнинг кун тартибига киритилгани ноўриндир.

ОХҲТнинг Остона саммити бундан 11 йил олдинги Истанбул саммитидан кейинги ташкилотнинг илк олиймақом йиғинидир.

Қозоғистоннинг 2010 йилдаги Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилгани муносабати билан мамлакат раҳбарияти ушбу саммит ўтказилишига эришдилар.

Саммитда ташкилотга аъзо 56 мамлакат ва 12 ҳамкор давлатларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Остона саммитида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қатнашмаяпти, мамлакатни Ташқи ишлар вазири Владимир Норов тақдим этган.