Россиянинг 'Газпром'и Тожикистонни нималарга ишонтирмоқда?

Душанбедан 36 чақирим жанубий-ғарбдаги Шаҳринав қӯрғонининг "Сариқамиш" газ конида бурғулаш ишлари бошланган.

Россиянинг "Газпром" ширкати раиси Алексей Миллер бу конда 60 млрд. кубометр газ борлиги ва бу Тожикистонни 50 йил давомида газ билан таъминлашини айтди.

Бир қатор кузатувчилар "Сариқамиш" конидан фойдаланилганда Тожикистон Ӯзбекистон олдидаги иқтисодий қарамликдан қутулади, деб урғулашган.

Айни вақтда Россиянинг бу йўлдаги улкан харажатлари нимани англатади, деган савол атрофида ҳам баҳслар пайдо бӯлган.

Россиянинг "Газпром" ширкати раҳбари Алексей Миллер Тожикистонга расмий сафарида мамлакат раҳбари Имомали Раҳмон билан бу ердаги газ конларини ӯрганиш, разведка-қидирув ишларини олиб бориш ва кавлаб олиш масалаларини муҳокама қилган.

Жаноб Миллер "Сариқамиш" кони ҳамдӯстлик мамлакатларидаги энг чуқур - 6 минг 300 метр пастликдаги кон эканлигини таъкидлади.

Россия мулозими ӯзларини кон ишлари бӯйича Тожикистон билан стратегик ҳамкор, деб урғулади ва "Газпром" "Сариқамиш" конида энг замонавий бурғулаш ускуналарини олиб келиб жойлаштирганлигини айтди.

- Ушбу конда 60 млрд. кубометрга яқин газ борлиги аниқланган. Агар биз бу конда газ ишлаб чиқариш саноатини йӯлга қӯйсак, Тожикистон 50 йилдан ортиқрок вақтга газ билан таъминланади, деди Алексей Миллер.

Конда бурғулаш ва қолган барча ишлар харажатларини Россия ширкати бӯйнига олган. Жаноб Миллерга кӯра, Россия томони ҳозиргача кон ишлари бӯйича ӯнлаб миллион доллар маблағ сарфлаган ва молиялаштиришнинг янада оширилиши кутилади.

Мулозимга кӯра, "Газпром" "Сариқамиш"ан ташқари, Тожикистоннинг яна уч ҳудудида газ конлари билан боғлиқ фаолиятини бошлайди.

"Газпром" раҳбари Тожикистон ӯзининг табиий газидан фойдаланмаслиги қатор муаммоларга сабаб бӯлаётганлигини ҳам таъкидлади.

Маълумки, Тожикистон табиий газни қӯшни Ӯзбекистондан сотиб олади.

Газ таъминоти Ӯзбекистондан тӯхтатиб қӯйилган ҳоллар такрорланиб туради.

Бу ҳолни ӯзбек томони Жаҳон бозорида газ нархи ошганлигида шартномалар қайтадан кӯрилиши ёки Тожикистоннинг қарздорлиги ошиб кетганлиги билан изоҳлашади.

Тожик расмийлари эса бу ҳолга сиёсий тус берадилар. Табиий газ оқими тӯхтатиб қўйилганда, Тожикистонда етакчи корхоналар ҳам фаолиятдан тўхтайди.

Ӯзбекистондан харид қилинадиган газ ҳозирда асосан саноатда қӯлланилади. Аҳоли эса табиий газ билан умуман таъминланмайди.

1 июлдан бошлаб Ӯзбекистондан харид қилинадиган газ нархи 10 долларга ошган. Ва минг кубометрига 250 доллар қилиб белгиланган.

Тожикистон ӯтган йилда Ӯзбекистондан 500 миллион кубометр табиий газ харид қилиши ҳақида шартнома тузган.

Аммо қарздорлик туфайли бундан фақат 220 миллион кубини сотиб олган. Жорий йилда эса Тожикистон Ӯзбекистондан 250 миллион кубометр табиий газ сотиб олиши ҳақида шартнома тузган.

Бир қатор сиёсатшунослар Тожикистонда газ конлари ишга тушса, мамлакат Ӯзбекистон олдидаги иқтисодий қарамликдан қутулади, деб урғулашади.

Аммо Тожикистондаги газ конларини ишга тушириш йӯлида Россиянинг улкан харажатлари нимани англатади деган савол ҳам баҳс уйғотади.

Айрим сиёсатшунослар Россия ӯзининг кӯмаги баҳонасида Тожикистон чегараларида ҳарбийларини жойлаштириш ва Айний туманидаги ҳарбий аэродромдан фойдаланиш каби мақсадларини мӯлжаллаган деб айтишади.