Сўнгги янгиланиш 16 декабр 2010 - 11:02 GMT

'Қирғизистон жанубида инсониятга қарши жиноятлар содир этилган бўлиши мумкин'

Қирғиз тўдаси

Қирғизистон жанубидаги қонли этник низолардан ярим йил ўтиб Amnesty International - "Халқаро Амнистия" ташкилоти қирғиз расмийларидан "ҳақиқатни тиклаш ва минглаб қурбонлар учун адолатни ўрнатиш"ни талаб қилди.

"Халқаро амнистия"нинг даъво қилишича, ҳозирга қадар "қирғиз ҳукумати можаро ҳақида бир тарафлама ва нохолис ёндашувларни бартараф эта олмади".

"Ярим ҳақиқат ва танланган адолат: 2010 йил июн воқеалари оқибатлари" деб номланган ўзининг янги ҳисоботида халқаро ташкилот июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган этник тўқнашувлар пайтида инсониятга қарши жиноятлар содир этилган бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

"Халқаро Амнистия" шунингдек мазкур можаро ва унинг оқибатлари юзасидан ўтказилган ҳукумат текширувларининг холислигини савол остига олган.

Ўш ва Жалолобод вилоятларида қирғиз ва ўзбек жамоалари ўртасида юз берган этник тўқнашувларда юзлаб инсонлар ҳалок бўлган ва минглаб уй-жойлар вайрон этилган эди.

Иккала миллатдан ҳам қурбонлар бўлган, бироқ кўплаб халқаро кузатувчиларнинг ишонишича, қурбонларнинг асксари ўзбеклардир.

Қирғизистон ҳукумати ҳодисалар юзасидан текширувлар ўтказиши ортидан ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, қийноқлар ва адолатсиз маҳкамалар кучайди.

"Халқаро Амнистия" зўравонликларда иштирок этганлик айблови билан маҳкамага тортилганларнинг деярли барчаси ўзбеклар эканини таъкидлаган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар июн ҳодисалари ортидан кучайган қирғиз миллатчилиги руҳидаги чиқишларга президент ва асосий сиёсий партиялар қаршилик кўрсатишмаётганидан хавотир изҳор этганлар.

Қирғизистон ҳукумати "Халқаро Амнистия" ҳисоботига ҳозирга қадар муносабат билдирмаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.