Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қорасув милицияси бошлиғини ўлдиришда айбланганлар устидан ҳукм қайта кўриб чиқилди

Ўш вилояти маҳкамаси Қорасув туман милицияси раҳбари ва унинг ҳайдовчисини ўлдиришда айбдор топилиб, озодликдан маҳрум этилганлар устидан ҳукмни қайта кўриб чиққан.

Айбланувчилардан айримларининг жазолари енгиллатилган, баъзилариники эса, узоқроқ қамоқ жазоларига ўзгартирилган.

Бундан олдин кўчма Қорасув маҳкамаси айбланувчилардан беш нафарини бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этган. Қолганларга саккиз, беш, тўрт ва бир йиллик қамоқ жазолари белгиланган.

Ҳукмларни қайта кўриб чиққан Ўш вилояти маҳкамаси эса, Аширов Фахриддинга берилган бир умрлик қамоқ жазоси 25 йилга туширган. 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Азимов Абдулазизга эса, бир умрлик қамоқ жазоси белгиланган.

Айбланувчиларга шу йилнинг 13 июн куни Қорасув туман Ички ишлар бўлими раҳбари Адилбек Султанов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шамурзаевни ўлдириш айби қўйилган.

Маҳкама ҳукмига кўра, полковник Адилбек Султанов ўлдириб ёқиб юборилган, Уран Шамурзаевнинг боши танасидан жудо қилиниб, жасадлар дарёга оқизиб юборилган.

'Сиёсий ўйин'

Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва ушбу маҳкамани "сиёсий ўйиндан бошқа нарса эмас" дея баҳолашган. Ўшлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапировга кўра, сўнгги маҳкамада гувоҳлар кўрсатмалари тингланмаган ва ё янги далиллар тақдим этилмаган.

Маҳкама ўлдирилган шахслар қариндошлари норозиликларини ва қораловчининг аризасига биноан қарор чиқарган.

Улар айбланувчилар жиноятларига яраша жазо олмаганидан норозилик билдиришганди.

Бироқ айбланувчилар ҳимоячиларининг эътирозлари инобатга олинмаган. Биз инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапировдан сўнгги маҳкама хулосалари ҳақида сўрадик.