Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Ўзбеклар билан туғишгандек бўлиб қолгандек, энди эса бир-биримиздан чўчиб қолдик' - 4-ҳикоя

Кечаётган 2010 йил минтақа ва жаҳон тарихида Қирғизистон жанубида юз берган қонли миллий низолар билан ҳам ёдда қолмоқда. Қирғизистоннинг жанубий Ўш ва Жалол-Обод шаҳарларида ўзбеклар ва қирғизлар орасида шу йилнинг июн ойида келиб чиққан қонли тўқнашувлардан қарийб ярим миллион киши жабр кўрди. 10 июндан 11 июнга ўтар кечаси бошланиб, бир неча кун давом этган ва кўплар наздида қирғин, дея баҳо топган этник зўравонликлар юзлаб кишиларнинг умрларига зомин бўлди. Улардан аксариятининг ўзбеклар экани айтилади. 400.000 га яқини доимий турар-жойларини ташлаб чиқишган, ўн минглаб бошпанасизлар эса, қўшни Ўзбекистонга ҳам қочиб ўтишганди. Этник низолар чоғида Қирғизистон жанубида 2.000 га яқин турар-жой ва бинолар ҳам буткул вайрон бўлди. Маҳаллий аҳоли эса, қиш тушиб қолганига қарамай, айрим жабрдийдаларнинг ҳануз вақтинчалик чодирлар остида яшашаётганидан шикоят этишади. Улар орадан ярим йил ўтиб ҳам, минтақада вазият танг экани, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари топталаётгани ва қонли низолар оқибатларини бартараф этиш учун ҳукумат томонидан етарлича ёрдам кўрсатилмаётганини айтиб келишади. Биз миллий низо жабрдийдаларининг Янги Йил арафасидаги ўй-ташвишларига қулоқ тутиш учун уларни суҳбатга чорладик. Суҳбатларимизни 26 декабрдан 1 январгача ҳар куни “Дараклар” дастуримиз орқали тинглашингиз мумкин бўлади. Навбатдаги қаҳрамонимиз ўшлик жабрдийда қирғиз аёлларидан бири.

Қирғизистон жанубидаги миллий низо жабрдийдалари билан навбатдаги суҳбатимизни ўқиш учун веб саҳифамизни кузатиб боринг. Агар сиз ҳам Қирғизистон жанубида бўлсангиз ва Янги Йил арафасидаги ўй-ташвишларингиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, уларни bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг остидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Биз уларни веб саҳифамизда чоп этиб, радио дастурларимиз орқали ўқиб, эшиттириб борамиз.