Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Фарғона водийсида Исломий жангарилар бош кўтараётгани ростми?

Image caption Қирғизистон расмийларининг исломий жангарилик борасидаги даъволари қанчалар асосли?

Қирғизистон расмийлари мамлакат ҳудудида ўзбек гуруҳлари, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва "Исломий жиҳод иттифоқи"га мансуб жангарилар фаолиятда эканини даъво қилиб келишади. Ўтган июн ойида кечган миллий низоларда ҳам ушбу гуруҳларнинг қўли борлиги айтилганди. Мазкур ҳодисалардан сўнг бошланиб кетган ҳибсга олишларда бир неча ўзбек имомлари жиҳодга чақирганликда айбланиб маҳкум этилган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари Марат Иманқуловга кўра, "мазкур гуруҳнинг фаоллари ва раҳбарлари Покистон ва Афғонистондаги махсус жамлоқларда тайёрловдан ўтишган" ва "...уларнинг асосий мақсадлари Фарғона водийси ҳудудида халифалик барпо этишдир". Қирғиз мулозимларининг хусусан Фарғона водийсида жангарилик авж олаётгани билан боғлиқ иддаолари қанчалик асосли? Биз бу ҳақда фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдусалом Эргашевдан сўрадик: