SOAS: 'Болалар меҳнати - ўзгариш борми?'

Image caption SOAS хулосасига кўра, Ўбекистонда болаларни пахта далаларига жалб этишни асосан маҳаллий ҳокимиятлар ташкиллаштирадилар.

Лондондаги Шарқ ва Африка давлатлари тадқиқотлари маркази Ўзбекистон ва Тожикистонда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш йўлида илгари силжиш борми-йўқлиги борасида ҳисобот чиқарди.

Ҳисобот хулосаларига кўра, ҳам Ўзбекистон ва ҳам Тожикистонда пахта далалрида ҳануз болалар меҳнатидан кенг фойдаланилади.

Унда айтилишича, муаммо миқёслари Ўзбекистонда кенгроқ ва болаларни меҳнатга мажбурлаш ҳоллари кўпроқ кўзга ташланади.

"Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг болалар меҳнати ҳаиқдаги конвенциясини ратификация қилинишидан бери ўтган вақт ичида аҳвол деярли ўзгармаган", дейилади SOAS тадқиқотида.

Тожикистонда болаларни пахта далаларига олиб чиқишда фермерларнинг шахсий тартибдаги ҳаракатлари кўпроқ рол ўйнаса, ЎЗбекистонда мактаб ва фермер хўжаликлари камроқ рол ўйнаб, маҳаллий ҳокимиятлар болларни ёппасига далаларга жалб этишни ташкиллаштирар эканлар.

SOASга кўра, иккала мамлакатда ҳам муаммони келтириб чиқарувчи омиллар ўзгармаганлиги учун болалар мажбурий меҳнатини тўхтатиш йўлида ҳам илгари силжишга эришилмаган.

Ҳисобот муаллифларидан бири Би-би-си билан суҳбатда тафсилотлар билан ўртоқлашди.

SOAS: Ўзбекситон ва Тожикистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш борасида гапирсак, фикримча, энг катта фарқ бу Ўзбекистондаги болалар меҳнатидан фойдаланишда кузатиладиган давомийликдир. Биз тадқиқот утказган Бир вилоятнинг тўрта туманида яшовчи деярли ҳар бир бола 2010 йил мобайнида пахта далаларига сафарбар этилганлиги аниқланди. Тожикистонда эса манзара ўзгачароқ. Баъзи вилоятларда болалар меҳнатидан фойдаланилган бўлса, бошқа вилоятларда бундай ҳолатлар камроқ кузатилган. Яъни мамалакат буйлаб манзара бир хил эмас. Ўзбекистонда эса ҳамма ерда болалар далага жалб этилган.

Би-би-си: Ҳисоботингизда мактаб ўқувчиларини пахтага жалб этишда, Тожикистонда кўпроқ фермер ва мактаб ўртасида шакл топган итқисодий муносабатларга бориб тақалади, деб айтилган...

SOAS: Тўғри, бутун жараён, қайси мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб этилиши борасидаги қарор, алоҳида фермернинг мактабга қилган мурожаатига боғлиқ экан. Яъни Тожикистонда бу кўпинча хусусий тартибда ҳал қилинади. Ўзбекистонда эса давлат даражасида қабул қилинган қарор , кўпроқ марказлашган, деб айтсак бўлади. Ҳар бир ҳокимият дехқончилик хўжаликларига мактаб ўқувчиларини бириктириб қўяди, мактаблар эса бу борада қарор қабул қилишда жуда кам танловга эгалар.

Би-би-си: Ҳисоботингизда Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини пахта теримига сафарбар қилиш мутассил юз бериши айтилган. Сиз рақамларни қаердан олгансиз ва тадқиқотларингиз қанчалик ишончли?

SOAS: Батафсил маълумотларни қўлга киритиш, масала нозиклиги туфайли, жуда хам қийин. 2009 йилда биз эришган маълумотлар унчалик мукаммал бўлмаган. Маълумотларни йиғишда бизда эркинлик йўқ эди. Бироқ 2010 йилнинг пахта теримида биз ўқувчилар, уларнинг ота оналари, ҳамда ўқутувчилар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик, ва бу маълумотларни энг мукаммал, деб айтсак бўлади. Бизнинг тадқиқотчиларимиз, маълумотларни хавф остида йиғдилар. Биз ўтган йили Ўзбекистондаги пахта терими ҳақида энг асосли маълумотларни қўлга киритганмиз. Ва уларга кўра, болалар мехнатидан мутассил тарзда фойдаланилгани исботланган.

Би-би-си: Лекин Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланмалиск ҳақида қонун қабул қилган. Буни сизлар инобатга олдингларми?

SOAS: Ҳисоботимизда биз ҳукумат томонидан болаларни пахтага жалб этмасликка уринишлар бўлганини ҳам қайд этдик. Айниқса ёш болалар меҳнатидан фойдаланмисликка ҳаракатлар бўлган. Бироқ ҳисобот , муаммони келтириб чиқарган асосий омиллар ўзгармаганлигига урғу беради. Мисол учун ҳукуматнинг миллий дастури амали. Қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ўзгаришлар амалга оширилмаган. Маҳаллий ҳокимиятларга катта босим, фермерларга нисбатан унданда каттароқ босим, мактаблар далага ўқувчиларни етказиб бериши кераклиги, хуллас ҳисоботда токи зироатчиликда сезиларли ислоҳотлар рўй бермас экан, болалар меҳнатидан фойдаланиши давом этади, деган хулосага келинган. Бироқ бу ўзгаришлар рўй бериш эҳтимолини биз кўрмаяпмиз. Ҳар йили пахтани териш керак ва энг арзон куч бу болалардир.