Тожикистон МДҲ давлатлари тарихига оид ягона дарслик яратиш таклифида

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Тожикистон томонига кўра, ягона тарих дарслиги МДҲга аъзо давлатларнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш учун муҳим

Тожикистон МДҲга аъзо барча давлатлар тарихи ва маданиятини ўрганиш учун ягона дарслик яратиш таклифини илгари сурган.

Тожикистон Маориф вазири Абдужаббор Раҳмонов ушбу ғояни МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармасининг йиғини чоғида ўртага ташлаган.

Жаноб Раҳмоновга кўра, ягона тарих дарслиги МДҲга аъзо барча давлатларнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш учун лозим.

Ўтган йили Россия маориф вазири Андрей Фурсенко ҳам худди шундай таклиф билан чиққанди.

Россия маориф вазири бу каби ўқув қўлланмасининг ҳам ўқувчилар ва ҳам ўқитувчилар учун фойдали бўлишини айтганди.

Жаноб Форсенко, "ягона тарихга умумий мавқеъдан туриб ёндашувчи бу каби дарслик" турли давлат тарихчилари томонидан ишлаб чиқилиши эҳтимолини ҳам назардан соқит этмаганди.

Ҳозиргача Қозоғистон ва Россия ҳамкорликда экология ва жўғрофия дарсликларини яратишган.

Биз Тожикистон Маориф вазирининг таклифига муносабатини билиш учун Ўзбекистондан тарихчи Гога Ҳидоятовни суҳбатга чорладик:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди