Ўзбекистон темирйўл орқали Тожикистон учун юкларга нархларни оширди

Image caption Ўзбекистон Тожикистонга юклар учун тўловларни яна бир бор оширди.

Тожикистон Темир йўллари давлат унитар корхонаси тариф бӯлими бошлиғи Сузанна Хачатурованинг маълум қилишича, 20 мартдан бошлаб Ӯзбекистон уз ҳудуди бўйлаб ўтадиган транзит юклар тӯловини яна бир бор оширди. "Тўловлар вагон жўнатмалари учун 15 фоиз ва контерйнерлар учун 74 фоизга оширилди", деди Хачатурова хоним. Тожикистон Темир йӯллари мулозимига кўра, Ӯзбекистон тӯловлар нархи ошиши ҳақида бир ой муқаддам огоҳлантирган. Тожикистон темир йӯллари корхонаси раҳбаряти Ӯзбекистондаги ҳамкасблари номига бу коэффицентларни оширмаслик илтимоси билан хат йӯллаган.

"Ўзбекистон томонидан бу хатга жавоб келмади. Юқоридаги мазмундаги хат билан Ӯзбекистонга ҳукумат миқёсида ҳам хат жӯнатилган", деди Сузанна Хачатурова.

Ўзбекистон ӯтган йил авгстида ҳам эксплуатация ҳаражатлари ва ёқилғи йўқотишларини сабаб қилиб, транзит тӯловини оширганди.

Лекин бу гал тӯловлар оширилиши сабаблари Тожикистон темир йўллари корхонасига билдирилмаган.

Тожик темирйўлчиларининг ҳисоб-китобларига кӯра, агар юк ташиш ҳажми 2010 йилдаги даражада қолса, тўловлар ошишидан тожик тадбиркорларига 23 млн. доллардан ортиқроқ зарар кўрадилар. "Аслида бунинг ҳаммаси амалдаги қоидалар асосида жорий қилинган. Тариф сиёсатига кўра, ҳар қандай темирйўл маъмурияти бир йилда икки марта ўз тўловларини ошириш ҳуқуқига эга. Лекин тӯловларни туширишга келганда истаган маротаба ӯзгартириш киритиши мумкин", деди Сузанна Хачатурова.

Тожикистон давлат статистика қўмитасига кӯра, 2011 йилнинг январ-феврал ойларида темирйўл орқали 1 млн.636 минг тонна юк мамлакатга киритилган. Бу 2010 йилдаги шу даврдагидан 109,6 минг тонна кӯпдир.

Айрим тожик сиёсатшунослари темирйўл транзити тўлови ошганлигини Ўзбекистоннинг Тожикистонни иқтисодий қамалга қолдириш ҳаракатининг янги кўринишидир, деб баҳолашмоқда.