Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон: маҳкама журналистларнинг сўровини қондирмади

Ўзбекистонда маҳкама ноҳақ ишдан бўшатилгани учун давлат телевидениеси раҳбариятини судга берган икки журналистнинг раислик қилувчини рад этиш ҳақидаги сўровини қондирмаган.

"Ёшлар" телеканалининг собиқ журналистлари Малоҳат Эшонқулова ҳамда Саодат Омоновалар кузатувчиларни маҳкамага қўймаслик қарори ортидан Дилбар Исроиловани ҳакамликдан четлатишни сўрашганди.

Шайҳонтоҳур туман суди қарорни қонуний, деб топган.

Журналистлар телевидение раҳбариятини маҳаллийчилик ва коррупцияда айблашлари ортидан ўтган йил декабрида меҳнат интизомини бузганлик важи билан ишдан четлатилган эдилар.

Улар телевидение раҳбарияти шу йўл билан ўзларидан қутулмоқчи бўлганини айтишади.

Би-би-си маҳкама жараёни тафсилотлари ҳақида Малоҳат Эшонқулова билан суҳбатлашган.