Қозоғистонда янги сиёсий партия яратиш таклифи ўртага ташланди

Қозоғистон парламенти Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Жаноб Назарбоевнинг 'Нур Отан' партияси парламентдаги аксарият кўпчиликни ташкил этади ва парламентда унга мухолиф партия йўқ

Қозоғистон Президенти бош маслаҳатчиси бизнес манфаатларини ҳимоя қилувчи Атамекен иттифоқини сиёсий партияга айлантириш таклифи билан чиққан.

Ермухамет Ертисбаевнинг матбуотга айтишича, Атамекен иттифоқи Нур Отан партиясининг парламентдаги монополиясига барҳам бериши мумкин.

Унга кўра, иттифоқ ушбу нефтга бой собиқ Шўро давлатидаги шиддат билан кенгайиб бораётган бизнес синфи намоён эта олади.

Аммо, ҳукумат мухолифлари мазкур таклифни танқид қилишган ва буни сунъий сиёсий партия яратиш билан Президент Назарбоевнинг демократияни ривожлантириш борасидаги ваъдалари бажарилаётгани исботи сифатида тақдим этишга уриниш дея таърифлашган.

ОДСП Азат партияси вакили Галым Агелеуовга кўра, мухолиф партияга ўхшатма Ғарбга демократия амалга тадбиқ этилмоқда, деб кўрсатиш учун яратилмоқда.

Назарбоев жаноблари яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 95.5 фоиз овоз тўплагани эълон қилинди ва яна бир бор президент сифатида қасамёдга келтирилди.

Аммо, халқаро кузатувчилар сайловда қаллобликларга йўл қўйилганини айтиб, танқид қилдилар.

Пойтахт Остонада бўлиб ўтган қасамёдга келтириш маросимида сўзларкан, ҳозирча фақат ўзининг Нур Отан партияси вакилларидан иборат бўлиб турган парламентнинг ролини кучайтиришга ваъда берди.

Ўтган йил Назарбоевнинг куёви ва кўпда унинг эҳтимолий вориси сифатида кўриладиган куёви Тимур Кулибаев Атамекен иттифоқи раҳбари этиб сайланганди.

Тимур Кулибаев АҚШдаги Forbes журналининг жорий йилги энг бадавлат инсонлар рўйхатидан ўрин олган. Журнал маълумотларига кўра, Тимур Кулибаев ва рафиқаси Динара Кулибаеваларнинг бойлиги 1,3 миллиард долларни ташкил этади.

2009 йилда маъқулланган сайлов қонунларига кўра, иккинчи кўп овоз тўплаган партия парламентга кириш учун зарур бўлган етти фоиз овозни йиға олмаган тақдирда ҳам ўринларга эга бўлади.

Кейинги парламент сайловлари 2012 йилда режаланган.