Сўнгги янгиланиш 19 апрел 2011 - 12:52 GMT

Қозоғистонда Ислом динига бўлган муносабатнинг ўзига хосликлари нимада? - видеолавҳа

Қозоғистонда Ислом дини тез ривожланаётгани ва унга амал қилувчилар сони йилдан йилга сезиларли тарзда ошаётгани айтилади. Халқнинг Исломга бўлган қизиқиши ортидан бу ўлкаларга ёт бўлган оқимларнинг ҳам куртак отаётгани кузатилади.

Кузатувчиларга кўра, эътиборга молик томони шундаки, айрим қўшни давлатлар сингари Қозоғистон ўзгача фикрловчилар билан қамоқхоналарни тўлдириш орқали эмас, тушунтириш ва диний билимни ошириш орқали курашишини афзал билмоқда.

Шаҳар ва туман марказидаги масжидларда очилган диний савод ошириш курслари фикрга далил ўлароқ келтирилади.

Мухбиримиз Шодиёр Сайф Олма ота шаҳридаги диний савод чиқариш курсларини бориб кўрган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.