Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Имомали Раҳмон: "Исломий терроризм уйдирмадир"

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Жамоатчилик Палатаси ўнгида қилган нутқида халқаро исломий террор таҳдиди уйдирма, деб айтди.

Имомали Раҳмонга кўра, коммунизм таҳлдиди йўқолиши ортидан, дунёдаги йирик қудратлар халқаро террор деган нарсани ўйлаб топишган.

Тожик Президентнинг ушбу даъвоси Марказий Осиёда террор хавфи кучли, деб келган минтақа раҳбарлари фикрига зид тушади.

Шунингдек, Тожикистоннинг ўзи ҳам сўнгги ойлари Афғонистондан сизиб киргани тахмин қилинган қуролли гуруҳларга қарши амалиётлар ўтказаётганлигини айтиб келади.

Шундай шароитда, Президент Раҳмоннинг сўнгги фикри нимани англатади?

Душанбелик таҳлилчи Зафар Суфийнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, халқаро миқёсда баъзи гуруҳлар Ислом номидан фойдаланиб амалга ошираётган ҳаракатлари исломий терроризм мавжудигидан далолат бермайди.

Жаноб Суфийнинг айтишича, исломий терроризм ибораси Ислом шаънига доғ туширмоқчи бўлганлар томонидан киритилган ибора ва алоҳида гуруҳлар фаолиятини бу каби иборага жамлаш хатодир.

Тожикистон қарши курашаётган гуруҳлар эса исломни ўзларига мафкура ўлароқ қабул қилиб, аслида террорчилик билан шуғулланаётган гуруҳлардир.